• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 20 июня 14:41

Мисрдан товламачиликда қидирувда бўлган ўзбекистонлик ватанга экстрадиция қилинди

Гумонланувчини Тошкентга олиб келиш Россия Федерацияси орқали транзит тарзида ташкил этилди.

554
0
uznews.uz

Ўзбекистон ва Миср Интерпол ходимлари товламачилик билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди.

Қайд этилишича, Қоҳира ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов мавжуд эмаслиги сабабли, гумонланувчини олиб келиш Россия Федерацияси ҳудуди орқали транзит тарзида ташкил этилган. Домодедово халқаро аэропорти орқали тўсқинликсиз транзитни таъминлашда Россия Интерполи ходимлари кўмаклашган.

Тошкентга етиб келгач, қўлга олинган шахс жиноий жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.

554
0

Комментарии