• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 11 июня 16:30

Тошкентдан Андижон ва Термизгача юқори тезликдаги поездлар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистон ва Hyundai Rotem икки янги йўналиш учун саккизта электр поездини етказиб бериш масаласини муҳокама қилди.

472
0
Транспорт вазирлиги

Жанубий Кореяда Транспорт вазирлиги, O‘zbekiston temir yo‘llari ва Hyundai Rotem президенти Ли Ён Бэ иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар «Ўзбекистон темир йўллари» учун ишлаб чиқарилаётган юқори тезликдаги «Жалолиддин Мангуберди» электр поездини етказиб бериш лойиҳасини муҳокама қилди.

Шунингдек, Тошкент – Андижон ва Тошкент – Термиз йўналишларида юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларни йўлга қўйиш режалари кўриб чиқилди. Хусусан, мазкур йўналишлар учун 8 та замонавий юқори тезликдаги электр поездларини етказиб бериш лойиҳаси бўйича техник шартларни якуний келишиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш ва шериклик муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш бўйича ишларини давом эттиришга келишиб олди.

472
0

Комментарии