• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 9 июня 15:28

Оҳангарон туманидаги «Тошкент – Андижон» трассасида максимал тезлик пасайтирилди

Енгил автомобиллар учун рухсат этилган максимал тезлик 100 км/соатдан 80 км/соатга туширилди.

473
0
uznews.uz

Тошкент вилояти халқ депутатлари Кенгаши қарорига мувофиқ, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга А373 «Тошкент – Андижон» автомобиль йўлининг 103–131-километрлар қисмида ҳаракат тезлиги чекланди.

Ҳужжатга кўра, мазкур қарор йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлиги ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Эндиликда М1 тоифасидаги енгил автомобиллар, М2 тоифасидаги оғирлиги 5 тоннагача бўлган автобуслар ҳамда N1 тоифасидаги оғирлиги 3,5 тоннагача бўлган юк автомобиллари учун максимал тезлик 80 км/соат этиб белгиланди.

N2 тоифасидаги (3,5 тоннадан 12 тоннагача бўлган) ва N3 тоифасидаги (12 тоннадан ортиқ) юк автомобиллари учун эса тезлик чеклови 50 км/соат қилиб ўрнатилди.

Мазкур қарор қабул қилинишига қадар ушбу йўл қисмида барча транспорт воситалари учун умумий тезлик чеклови 100 км/соатни ташкил этар эди.

473
0

Комментарии