• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 8 июня 18:41

Қаршида газ тўлдириш шохобчасида портлаш содир бўлди, олти киши ҳалок бўлди

Жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича ҳукумат махсус комиссияси тузилди.

631
0
Видеодан кадр

Бугун, 8 июнь куни соат 13:50 да Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Қарши тумани "Чаман" маҳалласида жойлашган маиший газ баллонларини суюлтирилган газ билан тўлдириш шохобчасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига бешта қутқарув бўлинмаси юборилган ва соат 14:02 да етиб борган. Ёнғин соат 14:05 да қуршаб олинган ва соат 14:55 да тўлиқ ўчирилган.

Портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди, яна беш киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага етказилди.

Тўртта автомобиль (иккита Cobalt ва иккита газ ташиш учун мўлжалланган автомобиль), шунингдек, ёқилғи сақлаш учун иккита ер ости резервуари шикастланган ва ёниб кетган.

Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссияга жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш, портлаш оқибатларини бартараф этиш, содир бўлган бахтсиз ҳодисанинг сабабларини аниқлаш, шунингдек, келгусида бундай ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш топширилди.

Ҳозирда ёнғин содир бўлган ҳудуд тўлиқ назоратга олиниб, ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

631
0

Комментарии