• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 4 июня 11:36

Ўзбекистон ўйинлари мактаблардаги катта экранларда намойиш этилади

Футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакат бўйлаб умумтаълим мактабларида “Мухлислар майдони” лойиҳаси ташкил этилмоқда.

338
0
uznews.uz

Лойиҳа доирасида республиканинг 208 та туман ва шаҳрида белгиланган мактабларда футбол учрашувларини жонли эфирда томоша қилиш учун махсус майдонлар ташкил этилади. 

Қайд этилишича, барча қулайликларга эга бўлган мазкур мактабларда ўқувчилар, ота-оналар ҳамда бошқа фуқаролар катта экранлар орқали Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги ўйинларини жонли томоша қилиш имкониятига эга бўлади.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги ўйинлари қуйидаги вақтларда бўлиб ўтади:

— Ўзбекистон — Колумбия — 18 июнь, соат 07:00;
— Ўзбекистон — Португалия — 23 июнь, соат 22:00;
— Ўзбекистон — Конго — 28 июнь, соат 04:30.

338
0

Комментарии