Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 16-19 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.
16-17 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17-19 июнда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-44 даражагача кўтарилади.
Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги автомобилларни дарахтлар ва енгил конструксияли қурилмалар остида қолдирмаслик тавсия этади.
Комментарии