Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “Амирсой”да ёнғин акс этган видеолар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан ФВВ Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат бугун 10 июнь куни соат 01:32 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани "Чимён" МФЙ ҳудудида жойлашган ёғочли конструкция материалидан қурилган ресторанларнинг бирида содир бўлган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 02:01 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 02:13 да ўраб олиниб, соат 04:20 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида рестораннинг тахминан 300 кв.м майдонда томи, шифти, ички қисми ва жиҳозлари ёнган.
"Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган",- дейилади хабарда.
Комментарии