• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 11:46

Тошкент вилоятидаги хусусий боғчада тарбияланувчи қизча калтакланди

Қизчанинг онаси қизи калтакланганини, унинг юзида шишиш ва кўкаришлар борлигини маълум қилган.

234
0
Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги хусусий мактабгача таълим муассасасида болага нисбатан зўравонлик ҳолати бўйича хабар тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълумот берди. 

Аниқланишича, 2025 йил 17 июль куни фуқаро Р.М.М. томонидан "102" рақами орқали мурожаат қилинган. У ўз мурожаатида қизи М.О.М. Neo Kids номли хусусий мактабгача таълим муассасасида калтакланганини, боланинг юзида шиш ва кўкаришлар борлигини маълум қилган.

Шу куниёқ ички ишлар, маҳалла, ижтимоий ходим ва таълим идоралари вакилларидан иборат махсус гуруҳ ушбу муассасада ўрганиш ишларини амалга оширган. Унга кўра, 2025 йил 16 июль куни мазкур муассасада тарбиячи Қ.Г.М. томонидан вояга етмаган М.О.М.га тан жароҳати етказилгани тасдиқланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланди. Суд-тиббий экспертиза тайинланди, жараён тўлиқ ҳуқуқий тартибда олиб борилмоқда.

234
0

Изоҳ