Тошкент шаҳар прокуратураси хабарига кўра, Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 15 июль кунидан 15 август кунига қадар “Хавфсиз ва соғлом пойтахт” номи остида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ойлиги доирасида профилактик тадбирлар ўтказилиши белгиланган.
Шу муносабат билан, ўтказилган саф тайёргарлигида шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи А.Ўрмонов, шаҳар ИИББ бошлиғи Р.Султонходжаев ва тегишли ҲМҚО раҳбарлари иштирок этиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган.
Эслатиб отамиз, пойтахтнинг бундан аввалги прокурори Эркин Йўлдошев Президент администрацияси Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Изоҳ