• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 17 июл 17:26

Жазони ўташ жойларидан озод қилинган фуқароларга давлат томонидан моддий ёрдам тўланади

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганларга 2,2 млн сўм миқдорида бир марталик нафақа тўлаш тартиби белгиланди.

450
0
UzNews.uz

Ҳукумат қарори билан "Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом" тасдиқланди.

Ҳужжат билан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланди. Нафақа миқдори БҲМнинг 6 баравари (2 млн 250 минг сўм)ни ташкил этади.

Нафақа тайинлаш учун мурожаат қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва нафақаларни тайинлаш E-probatsiya ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Аризачи жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган кундан эътиборан бир ой ичида туман (шаҳар) пробация бўлинмаларига шахсан мурожаат қилади.

Ваколатли орган бир иш куни ичида ариза берувчини нафақа тайинланганлиги тўғрисида хабардор қилади, шунингдек тўловни олиш учун тижорат банки тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

Қайд этилишича, нафақа олувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки жазони ўтаётганлиги ёхуд жазони ўташдан озод қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида бир ой муддатда тижорат банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин.

450
0

Изоҳ