Жорий йилнинг 14 июль куни жиноят ишлари бўйича Жондор туман судида ҳуқуқбузар Н.М.га (эркак) оид суд иши кўриб чиқилди.
Аниқланишича, Н.М. шу йилнинг июнь ойида Г.А.нинг (қиз бола) шахсга доир маьлумотларни тарқатганлиги бундан ташқари 8 июль куни соат 18:44 атрофида фуқаро Г.А.га Telegram орқали смс ёзиб, унинг тинчлигини бузганлигини, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат тартибини бузиб, безорилик содир қилганлиги юзасидан тегишли
тартибда маъмурий баённома тузилган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Н.М. МЖтКнинг 183-моддасидан 41-1-моддасига қайта квалификация қилинди ва МЖтКнинг 411-моддаси ва 462-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарларликларни содир қилганликда айбдор деб топилди. Унга МЖтКнинг 41-1-моддаси билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда МЖтКнинг 46-2-моддаси билан БҲМнинг 7 баравари, яъни 2 625 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Изоҳ