Аввалроқ, Чеченка номи билан танилган блогер аёл икки жиянини уриштиргани акс этган видео тарқалди. Видеода блогер болаларга ўткир тиғли буюмларни ишлатишга рухсат бериб, бир бири билан жангга чорлаганини кўриш мумкин.
Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида 14-июль куни ИИВга тегишли сўров берилди.
Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани ИИБ томонидан аниқланишича, блогерлик билан шуғулланувчи аёл А.Г. (1993 йилда туғилган) 13-июль куни Тошкент вилоятида оилавий дам олиш вақтида кичик ёшдаги ўғли ва жиянини гўёки ҳазиллашиб уриштирган ва бу ҳолат тасвирланган видеони ўз Instagram саҳифасига жойлаштирган.
Кеча, 15 июль куни фуқаро Г.А. бола манфаатига зид ҳаракатлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятини бажармаслик) билан жавобгарликка тортилди.
Ҳозирда мазкур оила мутасаддилар томонидан алоҳида назоратга олинган.
Изоҳ