Жорий йилнинг 16-18 июль кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқда. Синоптикларнинг прогнозига кўра, шу кунларда ҳарорат +40...+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида +44...+45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Иссиқ кунларнинг болалар саломатлигига салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида ҳамда санитария меъёр ва қоидаларига мувофиқ, Қорақалпоғистоннинг Тахиатош, Хўжайли ва Қораўзак туманлари ҳудудидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари вақтинчалик ёпилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълумотига кўра, тегишли қарорлар мазкур туманлар ҳокимлари томонидан имзоланган.
Изоҳ