• 12 619 сум
    -49.51
  • 14 516 сум
    -124.1
  • 161 сум
    -0.32
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 619 сум
    -49.51
  • 14 516 сум
    -124.1
  • 161 сум
    -0.32
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 4 июля 2019

Тошкентда янги қурилаётган уй ёниб кетди

Яккасарой туманида қурилаётган уйнинг ертўласида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса жойига 4та ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари борган.

2581
0
Потребитель.Уз

Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг хабар беришича, 4 июль куни соат 6:33да Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 35-уй қаршисида жойлашган янги қурилаётган уйнинг ертўласида пенопласт бўлаклари 40 кв.м. майдонда ёниб кетган.

Ёнғин ўчириш экипажлари ҳодиса жойига соат 06:37да етиб боришган ва тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 06:44да бартараф этилган. Ёнғинни ўчириш учун 4та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғиннинг тахминий сабаби — чекаётганда эҳтиётсизликка йўл қўйилгани. Етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

2581
0