Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, коронавирус инфекциясига чалинган яна 31 нафар бемор ушбу дарддан буткул фориғ бўлди. Тузалган беморлар Бухоро вилояти ихтисослашган тиббиёт муассасаси, Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникаси ҳамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанган бўлиб, эндиликда реабилитация марказларига кузатилдилар.
Соғайган фуқароларнинг 22 нафари эркак, 9 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.
Ҳозирга қадар юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 225 нафар бемор тўлиқ соғайди.