• 12 619 сум
    -49.51
  • 14 516 сум
    -124.1
  • 161 сум
    -0.32
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 619 сум
    -49.51
  • 14 516 сум
    -124.1
  • 161 сум
    -0.32
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Коронавирус 18 июня 2020

17 июнь куни мобайнида юртимизда COVID-19 инфекцияси 189 нафар фуқарода аниқланди

Кун давомида аниқланган касалланиш ҳолатлари Тошкент шаҳри, Тошкент, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларининг аҳолиси орасида ҳам қайд этилган.

1158
0
Uzbekistan Airports/ Иллюстрация

17 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5682 (+44) нафарни ташкил этмоқда.  

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 18 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 таси Тошкент вилоятида (шундан беморларнинг 7 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 3 нафари аҳоли орасида), 7 таси Тошкент шаҳрида (шундан беморларнинг2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 5 нафари аҳоли орасида), 5 таси Самарқанд вилоятида ҳамда 4 таси Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Навоий вилоятида, 2 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари эса Карантин марказидаги (шундан 9 нафари  Москвадан чартер рейс билан келган, 1 нафари эса  коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган) фуқаролар орасида аниқланган.

Кун давомида аниқланган 189 ҳолатдан 169 таси Карантин муассасаларида, 13 таси аҳоли орасида (шундан 5 таси Тошкент шаҳрида, 3 таси Бухоро вилоятида, яна 3 таси Тошкент вилоятида ҳамда 2 таси Сурхондарё вилоятида), қолган 7 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5682 нафар бемордан 4131 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1532 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда.

1158
0