• 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 30 июня 2020

14 кунлик карантинни меҳмонхоналарда ўтказиш тартиби белгиланди

Шунингдек, туроператор ва авиаташувчиларга учиб келган йўловчилар 14 кунлик карантинни меҳмонхоналарда ўтказиш шарти билан парвозларни амалга оширишга рухсат берилди.

1174
0
t.me/Mintrans_uz

Касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан келадиган фуқароларга ўз истагига кўра, 14 кунлик карантин даврининг ҳақини тўлаган ҳолда, меҳмонхонада ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

Хусусан, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантирилган рўйхатга киритилган меҳмонхоналар уларга тегишли объектларни 24 соат узлуксиз қўриқлаш бўйича миллий гвардия билан шартнома тузади.

Мазкур меҳмонхоналарда тиббиёт муассасалари томонидан шартнома асосида кундалик тиббий хизмат ташкил этилади.

Фуқаролар республиканинг халқаро аэропортлари ва чегара ўтказиш пунктларидан меҳмонхоналаргача йўл-патруль хизмати вакиллари кузатуви остида транспорт воситалари билан етказилади.

Бундан ташқари, талабларга қатъий риоя этган ҳолда, карантин даврини ўтказиш учун меҳмонхонага жойлаштириш шарти билан, хориждаги Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларни туроператорлар ва авиаташувчилар томонидан ҳам республикага олиб келиш рейслари ташкил қилинишига рухсат берилди.

1174
0