• 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 16 июля 2020

Зарафшон дарёсидан жиноят қурбонининг жасади топилди

Навоий вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсидан жасад топилди. Аниқланишича, унинг жасади 12 июль куни дарёга ташлаб юборилган.

1483
0
zarnews.uz

2020 йилнинг 15 июль куни тахминан соат 10:30лар атрофида Кармана тумани «Каттамачит» МФЙда жойлашган Навоий ИЭСга қарашли сув ўтказиш тўғони олдида оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси ичидан тахминан ёши 40-45 лардаги, эркак жинсидаги номаълум шахс мурдаси аниқланди

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу номаълум шахснинг мурдаси 1975 йилда туғилган Самарқанд вилояти Пахтачи тумани «Дабусия» маҳалласида яшовчи Т.Йга тегишли эканлиги аниқланди. 

2020 йилнинг 12 июль куни соат тахминан 20:00 ларда, фуқаро О.Д га тегишли бўлган Кармана тумани «Кўҳна-қўрғон» МФЙ «Уста Ширин» кўчасида қайниукаси Ф.П  ҳамда қизи М.Г билан биргаликда олдиндан жиноий тил бириктириб, Т.Й билан  ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида Ҳ.Р ва Ф.П Т.Йнинг танасининг турли қисмларига ёғоч бўлаги билан уриб, тан жароҳати етказишади, Ҳ.Р Т.Йнинг бўйин қисмидан оёғи билан босиб, уни хушсиз ҳолатга келтирган, кеч соат 01:00 ларда Т.Йнинг ўлганлигини билганларидан кейин, унинг жасадини эшак аравага ортишиб, «Кўҳна-қўрғон» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсига оқизиб юборишади.

«Вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув ходимларининг аниқ ва тезкорлиги сабаб мазкур жиноят очилди. Айбдорлар қонунда белгиланган тартибда албатта жазосини олади», дейди Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник И.Тиллаев.  

1483
0