• 12 146 сум
    3.71
  • 14 269 сум
    -21.14
  • 164 сум
    1.7
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 146 сум
    3.71
  • 14 269 сум
    -21.14
  • 164 сум
    1.7
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
16 июля 2020

Барча хусусий клиникаларга короновирусга тест олиш ва даволашга рухсат берилди

Бугун, 16 июль куни Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятга бағишланган шошилинч йиғилиш ўтказди.

1635
0
UzNews.uz

Бугун, 16 июль куни Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятга бағишланган шошилинч йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш ва ушбу даврда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш, коронавирусга текширувларни ташкил этиш борасида биринчи галдаги вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда барча хусусий клиникаларга коронавирусни аниқлаш учун ПЗР-тестлар ўтказиш ва коронавирусга чалинган беморларни даволаш ҳуқуқи тақдим этилгани таъкидлаб ўтилди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимликларга хусусий ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқорида кўрсатилган масалаларда фаолиятини ташкил этиш бўйича ёрдам кўрсатиш топшириғи берилган. 

Бундан ташқари, йиғилишда оғир пневмония ва бошқа ўпка касалликлари асоратлари бошланган коронавирус беморларини даволашда қўлланиладиган импорт қилинадиган кислород концентратлари божхона божидан озод этиш бўйича қарор қабул қилинган.

1635
0