• 11 980 сум
    -41.58
  • 13 901 сум
    -77.1
  • 168 сум
    -2.01
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 980 сум
    -41.58
  • 13 901 сум
    -77.1
  • 168 сум
    -2.01
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 21 августа 2020

“Қўқон кўчаларини исириқ билан дезинфекция қилганлар”ни ташиган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди

У йўл ҳаракати қоидаларининг 156-бандини бузиб, одам ташишга мослаштирилмаган юк автомобилларининг юкхонасида йўловчи ташигани аниқланган.

1302
0
Фарғона вилояти ИИБ

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати 2020 йил 18 август куни ижтимоий тармоқларда “Қўқон шаҳри кўчаларида исириқ билан дезинфекция қилинмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган видеороликка расмий муносабат билдириб, бу бир ҳазил бўлганини маълум қилганди.  

Қўқон шаҳар ҳокимлиги ёки бошқа мутасаддилар томонидан “Тоза ҳудуд” ДУКга мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмагани таъкидланганди.

Ушбу ҳолат Фарғона вилояти Ички ишлар бошқарамаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилиб, автотранспорт воситаси Қўқон шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУКга қарашли эканлиги аниқланди.

Маълум қилинишича, йўл ҳаракати қоидаларининг 156-бандини бузиб, одам ташишга мослаштирилмаган юк автомобилларининг юкхонасида йўловчи ташиганлиги учун ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

1302
0