• 12 497 сум
    -62.32
  • 14 405 сум
    -7.79
  • 159 сум
    -0.79
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 497 сум
    -62.32
  • 14 405 сум
    -7.79
  • 159 сум
    -0.79
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 22 августа 2020

Маст ҳайдовчи бир кишининг ўлимига сабабчи бўлди. Яна бир йўловчи шифохонага ётқизилган

Lacetti ҳайдовчиси маст ҳолда бошқарувни йўқотиб, ёритиш чироқлари ўрнатилган темир симёғочга урилган.

983
0
ИИВ ЙҲХББ

18 ёшли йигит маст ҳолда автомобиль бошқариб ЙТҲ содир этди. 19 ёшли йўловчи йигит қурбон бўлди.

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 20 август куни соат 23:00 ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Ш.Руставелли кўчасида ҳайдовчи 2002 й.т. Ш.А. Lacetti русумли транспорт воситасида маст ҳолда ҳаракатланаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўлни ажратувчи бўлагида ёритиш чироқлари ўрнатилган темир симёғочга урилган.

Натижада, ушбу автомобиль йўловчиси 19 ёшли И.Ш. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Автомобиль ҳайдовчиси 18 ёшли Ш.А. ва йўловчиси 19 ёшли Қ.К. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ ЙҲХББ ҳайдовчилардан маст ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўрайди.

983
0