• 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 сентября 2020

Ўзбекистонда 15 октябрдан карантин яна кучайтириладими? — видео

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков бу саволга жавоб берди.

7076
0
Тошкент вилояти ҳокимлиги

Аҳоли орасида 15 октябрдан карантин чоралари қайта кучайтирилиши бўйича берилган саволга АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида бўлиб ўтган брифингда қуйидагича жавоб берилди:

— Аввало шуни таъкидлаш керакки республикамизда ҳали карантин чоралари бекор қилинмаган, балки юмшатилган.

Аммо фуқароларнинг нотўғри тушунганликлари натижасида аҳоли орасида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони камаймаётганлиги сир эмас.

Бир нарсани унутмаслик керак «мен, сен, улар» дейилганидек, карантин тадбирлари кучайтирилиши ва юмшатилиши бизнинг хатти-ҳаракатларимизга боғлиқ, агар биз карантин ва чеклов тадбирларини менсимас эканмиз, профилактик тадбирларни унутиб қўярканмиз, мутахассис шифокорларнинг тавсияларига риоя этмас эканмиз, у ҳолда касаллик кўпайиб кетишига ва Республика Махсус комиссиясини карантин чоралари кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда 15 августдан карантин қоидалари юмшатилган, аммо қатор чекловлар сақлаб қолинган эди.

7076
0