• 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 12 октября 2020

Жанубий Кореяга ишга борувчилар учун тест топшириш куни маълум қилинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги белгиланган тўловларни амалга оширган фуқаролар учун имтиҳонда қатнашиш шартларини эълон қилди. 

992
0
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Корея Республикасида шартнома асосида вақтинча меҳнат фаолиятини муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистонга қайтиб келган ҳамда 2020 йил 12-17 март кунлари онлайн рўйхатдан ўтиб, белгиланган тўловларни амалга оширган фуқаролар учун махсус тест имтиҳони жорий йилнинг 20-29 октябрь кунлари ўтказилади.

Агентлик тест имтиҳони билан боғлиқ қоидаларни эслатиб ўтди. Унга мувофиқ, тест топширувчилар шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиб, тиббий ниқоб ва бошқа ҳимоя воситалари билан, оралиқ масофага эътибор берган ҳолда махсус тест имтиҳонига келишлари сўралган.

Маълум қилинишича, тана ҳарорати меъёрдан ортиқ бўлган фуқаролар тест имтиҳонига киритилмайди.

Қўшимча равишда тест куни санаси ва вақти, қатнашувчи фуқаролар рўйхати тўғрисида маълумот берилади. 

Махсус тест имтиҳонида иштирок этувчи фуқаролар қуйидаги қоидаларга риоя қилиши сўралган:

1. Махсус тест имтиҳонида иштирок этувчи фуқаролар, онлайн рўйхатдан ўтган фуқаролик ёки хорижга чиқиш паспорти билан келиши шарт. Тегишли ҳужжатлар билан келмаган фуқаролар махсус тест имтиҳонига киритилмайди.

2. Коронавирус инфекциясига шубҳа уйғотган фуқаролар тест имтиҳонига киритилмайди.

3. Махсус тест имтиҳонига белгиланган сана ва вақтидан кеч қолган фуқаролар киритилмайди.

4. Фуқаролар махсус тест имтиҳонига белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиши ва рўйхатдан ўтиши лозим.

5. Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD) шартларига кўра, такрор ёки қайта аппеляция махсус тест имтиҳонлари ўтказилмайди.

6. Махсус тест имтиҳонига қатнашадиган фуқаролар ўзи билан 2 дона оқ фондаги, ҳажми 3,5х4,5 бўлган фотосурат олиб келиши шарт.

7. Тест имтиҳонида электрон воситаларидан (мобиль телефон, турли электрон соатлар, шпаргалка ва ҳоказо) фойдаланиш қатъиян ман этилади.   

8. HRD талабига мувофиқ, махсус тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаролар 3 йил давомида тест имтиҳонларида қатнашиш имкониятидан маҳрум қилинади.

992
0